Самарқандлик тадбиркорни қандай муаммо қийнамоқда?

Самарқандлик тадбиркорни қандай муаммо қийнамоқда?

 10 август, жума куни вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Турдимов анъанага кўра, тадбиркорларни қабул қилди. Унда субъектлар ишлаб чиқариш ривожига тўсиқ бўлаётган муаммолар, фаолиятда учраётган камчиликларни билдирдилар.

Мурожаатларнинг аксарияти қурилиш, кадастр, янги ғоялар билан боғлиқ бўлса, энг кўп мурожаат ер ажратилиши ва банкдан кредит берилиши ҳақида эди.

– Биз туризм йўналишидаги фаолиятимизни ривожлантириш, меҳмонхонани таъмирлаш ва сайёҳларга хизмат сифатини ошириш мақсадида "Ўзсаноатқурилишбанк"дан 3 миллиард сўм кредит олишни режалаштиргандик, – дейди "Райҳон тур бизнес" масъулияти чекланган жамияти директори Умида Солиева. – Аммо барча зарурий ҳужжатларни тақдим этишимизга қарамасдан 5 ойдан буён бизга маблағ ажратилмаяпти. Аввал бу борадаги мурожаатимиз натижасиз қолганди. Шу сабаб бугунги қабулга келишга мажбур бўлдик. Бу ерда мурожаатимиз ўрганиб чиқилиб, тез кунда кредит ажратилиши прокурор назоратига олинди.

– Аслида тадбиркор кўмакчи деб билган молия муассасалари ишбилармоннинг режаси ҳаётга татбиқ этилишига тўсиқ бўлмоқда, – деди Э.Турдимов. – Бундай масъулиятни ҳис қилмайдиган, замон шиддатини тушунмайдиган, мамлакат тараққиётига ҳисса қўшолмайдиган раҳбарларга нисбатан чора кўриш вақти етди. Жумладан, тадбиркорни сарсон қилган молия муассасаларига нисбатан ҳам ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан назорат текширувлари ўтказилади.

Учрашувда ер сўраб мурожаат қилувчиларга суғориладиган ва балл бонитети юқори бўлган майдонлардан бош¬қа мақсадларда фойдаланиш учун ер бериш, тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун ва бино қуришга рухсат бериш бўйича мурожаатлар рад этилиши мумкинлиги айтиб ўтилди.

Manba: zarnews.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!