Самарқандда талаба йигит машина уриб юбориши оқибатида вафот этди

Самарқандда талаба йигит машина уриб юбориши оқибатида вафот этди

Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизматининг UzNews.uz'га маълум қилишича, ҳодиса жорий йилнинг 21 май куни соат 23:30 ларда Самарқанд шаҳар Алишер Навоий кўчасидан ўтувчи йўлда содир бўлган. Nexia-2 автомашинаси ҳайдовчиси Самарқанд давлат университетининг 4-босқич талабаси Д.Э.ни уриб юборган.

Талаба йигит шаҳардаги тиббиёт бирлашмасига олиб борилган. Аммо, у олган тан жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этган.

Ҳозирги вақтда вилоят ИИБ томонидан ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!