Самарқандда мактаб ўқувчиси бўлган қизга жисмоний тазйиқ ўтказиб келинаётгани айтилмоқда

Самарқандда мактаб ўқувчиси бўлган қизга жисмоний тазйиқ ўтказиб келинаётгани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Самарқандда мактаб ўқувчиси бўлган қизга жисмоний тазйиқ ўтказиб келинаётгани айтилмоқда. Болалар омбудсмани мазкур ҳолатни ўз кузатувига олди.

Ўрганишлар давомида аниқланишича, 2009 йилда туғилган 7-“В” синф ўқувчиси У.А. (қиз бола)да қўлининг кўкариш ҳолати борлиги ҳақида унинг синфдошлари шу йилнинг 19 апрель куни хабар топиб, ушбу мактабнинг инглиз тили ўқитувчиси Ш.Ш.га айтган, лекин ўқитувчи болага нисбатан содир этилган зўравонлик юзасидан тегишли равишда хабар бермаган ва бу борада чора кўрмаган.

Ҳозирда Пайариқ тумани ИИБ томонидан ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Мазкур вазият комплекс равишда туман прокуратураси, мактаб инспектор-психологи ва туманнинг “Инсон” ижтимоий ҳимоя маркази ходимлари томонидан ўрганилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!