Самара чегарасидаги ўзбекистонликлар учун яна 4 та поезд ташкил этилади

Самара чегарасидаги ўзбекистонликлар учун яна 4 та поезд ташкил этилади

COVID-19 пандемияси фонида барча турдаги қатновларнинг ёпилиши туфайли Самара вилоятида қолиб кетган Ўзбекистон фуқароларини ватанга қайтариш мақсадида яна тўртта поезд ташкил этилади. Бу ҳақда Самара вилояти ҳукумати сайтида хабар берилган.

Ватанга қайтмоқчи бўлган ўзбекистонликлар 15 августдан Кинельга келишни бошлаганди. Аввалига мигрантлар темирйўл вокзали платформасида жойлашган эди. 21 август куни регион ҳукумати улар учун палаткали лагерни қуриб берди. Совуқ кунлар бошланиши билан иситиш тизимлари ҳам ташкил этилди.

"Мигрантларни ўз манзилига етказиш учун саккизта поезд юборилди, яна тўртта поезд ташкиллаштирилади. Шунингдек, Курумоч аэропортидан чиқиш рейслари режалаштирилган", — дейилади хабарда.

Самара вилоятига киришда яна назорат постлари ишга тушди — улар шу жумладан, лагерда коронавирус ўчоқлари пайдо бўлиши хатарларини пасайтириш устида иш олиб бормоқда, деб хабар қилади матбуот-хизмати.

Республика ҳукумати автобус ва темир-йўл транспорти орқали ўнг мингдан зиёд ватандошларни олиб чиқди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!