Сабр ва шукр ҳикмати

Сабр ва шукр ҳикмати

Ривоят:

Бир мўмин киши бўлган экан. У жуда беозор, ҳалим, қўлидан ва тилидан асло ўзгаларга озор бермай яшар экан.

У камбағал бўлиб, ҳалолдан тирикчилик қилар ва Аллоҳни берган ризқига доимо шукр қилиб, ибодат қилар эди...

Мўминнинг аёли доим нолигани-нолиган, ўзгаларни мақтаб:

– "Фалончини соҳиби кўп пул топади, оиласи тўқ, бадавлат, аёли ҳар куни ҳар хил кийинади, сиз эса?.." – деган дашномлар билан мўминни ҳар кун қалбига озор берар эди.

Муслим, Аллоҳга ибодатини тўхтатмас ва аёлини феъли учун ҳам Аллоҳга тавбалар қилиб, кечиришини сўрар эди.

Шу алфозда йиллар ўтди...

Бир куни мўмин омборхонаси ёнида супада намоз ўқиб дуо қилиб ўтирар эди. Ёнидан бир кичик каламуш югурганча ўтиб кетади. Бир озгина вақт ўтиб ўша каламуш муслимни ёнига аста яқинлашади. Жойнамозда ўтирган киши каламушни кузатиб ўтириб, уни қўрқмаётганига ва ёш кичик каламуш бўлгани учун одам билан танишмоқчи шекилли дейдида, ёнида турган бир шиша бонкани каламушни устига ағдариб ёпиб қўяди ва намозини кейинги ракатларини ўқишга киришади.

Табиийки, каламуш қопқонга тушгандек ўзидан овоз чиқара бошлайди. Уни овозини эшитган она каламуш қаердандир пайдо бўлади. Ҳолатни бир четдан кузатади.

Қараса боласи бонка ичида, ҳали зарар тегмаган, тирик, онасига мўлтираб қараб турарди. Ёнида муслим Аллоҳга сажда қилиб намоз ўқимоқда. Она каламуш бир зумга ғойиб бўлади ва оғзида бир тилла тақинчоқ билан пайдо бўлиб, банка ёнига келадида, тиллани ташлаб кетади.

Намозини тугаллаган киши тасбеҳ айтиб, Аллоҳни қудратли ҳикматини жойнамоз устида томоша қилиб ўтираверади. Бир оз ўтиб, она каламуш иккинчи тилла буюмни олиб келиб боласини ёнига ташлайди-ю, кетади. Она каламуш узоқдан муслим ва боласини кузатиб турар, муслим эса уларни кузатиб Аллоҳни қудратига, ҳикматига санолар айтар эди. Гўёки каламуш ва муслим каламуш боласини савдо қилаётгандек эдилар.

Она каламуш яна кўздан ғойиб бўлади ва учинчи тиллани олиб келиб шиша идиш ёнига қўйиб кетади. Муслим сабр билан яна кузатиб ўтираверади. Нарироқдан она каламуш гўё:

– "Боламни энди озод қил" – деган назарда муслимга боқар эди.

Узоқ термулиб турган она каламуш яна тезлик билан чопиб кетади ва ниҳоят халтача судраб келади. Халта ичида бир нечта тилла тангалар эди. Она каламуш боласи қамалган шиша идиш ёнига халтачани қўйдию, четроққа бориб астойдил жойлашиб ўтирди ва гўёки, муслимга:

– "Бори шу, ана халтаси билан келтирдим, энди боламни озод қил" – дегандек нигоҳда боқар эди.

Бу ишларни кузатган муслим кишини кўзларидан тинмай ёш оқа бошлади ва шиша идиш остидаги каламушни боласини озод қилди. Каламушлар чиййилашиб кўздан ғойиб бўлишди.

Шу ҳолат устига муслимнинг аёли келди ва ҳеч гапдан хабари йўқ тилла буюм ва тангаларни санай кетди. Соҳибига деди:

– Буларни сизга ким берди, қаердан келди?

– Қудратли Аллоҳ, сен ҳолимиздан нолийверганинг учун ғойибдан етказди.

– Нега йиғлаяпсиз, хурсанд бўлиш ўрнига?

– Эй нодон хотин, нега хурсанд бўлай? Каламушни боласи қопқонга тушди, шу бир ҳайвон каламушни ақли етдики, боласини қутқариш керак ва уни жамғарган тилласи билан қутқаришликни. Биз қабр аталмиш қопқонга тушганда у жойдан бизни қандай жамғармамиз қутқариб чиқаради, шуни ҳеч ўйладингми?" – дер ва кўз ёши соқолини ювиб йиғларди.

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!