Россиялик боксчи Курбанов — Мадримов жангида Исроил фаворит эканини айтди

Россиялик боксчи Курбанов — Мадримов жангида Исроил фаворит эканини айтди

8 март куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида катта проф бокс оқшоми ўтказилади.

Кечанинг андеркард жангида ҳамюртимиз Исроил Мадримов россиялик Магомед Курбановга қарши вакант бўлиб турган WBA камари учун рингга кўтарилади. Айни пайтда Австралияда машғулот ўтказаётган ва биринчи ўрта вазн тоифасида жанг қилувчи россиялик боксчи Сергей Воробьев ушбу тўқнашув ҳақида ўз фикрини билдирди.

"Тўғрисини айтадиган бўлсам, ушбу жангда Исроил Мадримовнинг имкониятларини юқори баҳолайман. Нимага? Чунки Мага асосий жангларини Россияда ўтказган. Айнан шу ҳолат бўлажак жангда ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Мадримовнинг ҳаваскор боксдаги тажрибаси ҳам Магомедникидан анча яхши ва бой. Исроил АҚШда жуда кўп жанг ўтказди. Ўша ерда яшаб, машғулотларни ҳам океан ортида ўтказади. Спарринглари ҳам тизимли тарзда ташкил этилади. Барча йўналишлар бўйича у тажрибали боксчи. Мага ватандан ташқарида ўтадиган жангида ўзини қандай ҳис қилишини ҳам билмайман. Ҳар қандай ҳолатда ҳам бу қизиқарли жанг бўлади. Бундай имконият ҳамма боксчига ҳам берилавермайди. Чемпионлик камари учун жанг қилиш ҳаммага ҳам эмас. Фикримни умумий қиладиган бўлсам, 8 март кунги жангда Мадримовда ғалаба учун имкониятлар юқори", — деди Воробьев.

Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистонидаги бокс оқшомининг марказий жангида Энтони Жошуа собиқ UFC чемпиони Фрэнсис Нганнуга қарши рингга кўтарилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!