Россияда трамвай ва автобус тўқнашди

Россияда трамвай ва автобус тўқнашди

Новосибирскнинг Ленин туманида 13 июль куни эрталаб 16-сонли трамвай ва "ПAЗ" йўловчи автобуси тўқнашди. Бу ҳақда Новосибирск давлат телерадиоэшиттириш компанияси ижтимоий тармоқларга асосланиб хабар берди.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, автобус ҳайдовчиси чапга бурилишда трамвайни ўтказиб юбормаган. Натижада тўқнашув юзага келган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, автобусда битта йўловчи жароҳат олган.

Тез ёрдам ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари воқеа жойида ишламоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!