Россияда прокурор ёрдамчисини бўғизламоқчи бўлишди (ВИДЕО +18)

Россияда прокурор ёрдамчисини бўғизламоқчи бўлишди (ВИДЕО +18)

Россияда, Черкесскда прокурор ёрдамчисига ҳужум қилинди. Нотаниш эркак уни бўғизламоқчи бўлди.

19 апрель куни кечқурун прокурор ёрдамчиси Aрсен Чагаров Черкесскдаги муассасалардан бирида кечки овқатни еяётганда кутилмаганда номаълум эркак унга орқадан ҳужум қилиб, томоғини кесмоқчи бўлди. Аммо улгурмади, тажовузкор ҳибсга олинган, Чагаров енгил жароҳатлар билан қочиб қутулган.

Ҳибсга олингандан сўнг, тажовузкор Чагаровга 20 рубл туфайли ҳужум қилганини айтди, яъни у прокурор ёрдамчисидан пул сўраган, аммо бермаган. Эҳтимол, ҳибсга олинган киши ҳудди шундай ёлғон гапириб, ҳужумнинг асл сабабини яширишга уринаётган бўлиши мумкин, чунки Чагаров тажовузкор ундан ҳеч нарса сўрамаганлигини таъкидламоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!