Россияда оғир тан жароҳати олган юртдошимиз Ўзбекистонга қайтарилди

Россияда оғир тан жароҳати олган юртдошимиз Ўзбекистонга қайтарилди

Фуқаро Д.А. Россия Федерациясига 2019 йилнинг ноябрь ойида ишлаш учун бориб, Калининград шаҳрида қонуний равишда ишлаган. Аммо 2022 йил июль ойида иш вақтида эҳтиётсизлиги сабабли бахтсиз ҳодисага учраб, оғир тан жароҳати олган.

Натижада умуртқа суяги синган. Орттирилган жароҳати туфайли фуқаро меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолган. Касаллик сабаб ишга лаёқатисиз бўлиб қолади ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Санкт-Петербург шаҳридаги вакиллиги ҳамда Бош консулхонага Ватанга қайтишда ёрдам сўраб мурожаат қилади.

Фуқаронинг мурожаати ўрганилди ва Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан авиачипта олиб берилди, “Uzbekistan аirways” компанияси ҳамкорлигида Калининград-Москва-Тошкент йўналишидаги авиарейс орқали Ватанга қайтарилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!