Россия Хитой учун газни арзонлаштиради

Россия Хитой учун газни арзонлаштиради

Хитой учун ёқилғи нархи деярли 30 фоизга арзонлашади.

Россия Хитойга камида 2027 йилгача Европа истеъмолчиларига қараганда 28 фоизга арзон газ етказиб беради. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги Россия Иқтисодий ривожланиш вазирлиги прогнозига асосланиб хабар бермоқда.

«Осиё мамлакати учун газ нархи Иқтисодиёт вазирлиги томонидан тайёрланган иқтисодий прогнозга кўра, камида 2027 йилгача Россиянинг бошқа европалик мижозларига нисбатан 28 фоизга арзон бўлиши кутилмоқда», — дейилади нашрда.

Прогноз Москванинг Ғарб билан қарама-қаршилик шароитида Хитой билан энергетика алоқаларини ривожлантириш бўйича интенсив саъй-ҳаракатларидаги молиявий чекловларга ишора қилади, деб таъкидлайди Bloomberg.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!