Россия чоршанба куни 7 февралдан бошлаб Хитой юани сотувини 17 фоизга оширишини маълум қилди. Бу қадам Ғарб санкциялари ва жаҳон валюта бозорларидаги беқарорлик туфайли юзага келган ўзгарувчанлик шароитида рублни қўллаб-қувватлашга қаратилган ҳаракат сифатида баҳоланмоқда.
Чет эл валютаси операцияларининг мураккаб тизимига кўра, Марказий банк ички бозорда таклифни таъминлаш ва "қора кун жамғармаси" ҳисобланган Миллий фаровонлик жамғармасини бошқарувчи Молия вазирлиги номидан ҳаракат қилиш учун чет эл валютасини ҳам сотиб олади, ҳам сотади.
Молия вазирлиги келгуси ойда чет эл валютаси ва олтин харидини камайтиришини маълум қилди. Бу қадам давлатнинг умумий чет эл валютаси сотувини оширади ва рублни қўллаб-қувватлайди.
Молия вазирлиги 7 февралдан 6 мартгача бўлган даврда чет эл валютаси ва олтин хариди 66,5 миллиард рубль эквивалентига ёки кунига 3,3 миллиард рублга тенг бўлишини билдирди.
Ўтган даврда харидлар 70,2 миллиард рубль эквивалентини ёки кунига 4,1 миллиард рублни ташкил этган.
Бу ҳаракат ҳукумат ва марказий банкнинг умумий соф валюта савдоси 7 февралдан бошлаб кунига 4,76 миллиард рублдан 5,56 миллиард рублгача кўтарилишини англатарди.
Марказий банк Россиянинг Украинадаги ҳаракатлари туфайли киритилган Ғарб санкциялари сабабли доллар ва еврони сотиб ололмайди ва сота олмайди. Ҳозирда Россияда энг кўп сотиладиган хорижий валюта бўлган Хитой юани регуляторнинг валюта аралашувлари учун ягона воситасига айланди.
Биржадан ташқари бозор маълумотларига кўра, ГМТ вақти билан соат 09:30 да рубль долларга нисбатан 2,2 фоизга кўтарилиб, 98,50 даражасига етди. У Москва фонд биржаси (МОЭХ) савдоларида Хитой юанига нисбатан 0,13 фоизга мустаҳкамланиб, 13,27 га етди.
Рубль бу йил долларга нисбатан аллақачон 13 фоизга кўтарилди. Бунга Россия импортёрларининг Янги йил таътили мавсумида талабнинг пасайиши сабаб бўлди, янги Ғарб санкцияларига қарамай.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
Украина президенти Владимир Зеленский ўз сиёсати билан Украинага жиддий зарар етказди. Бу унинг ишига Пентагон раҳбарининг собиқ маслаҳатчиси Дуглас МакГрегор томонидан берилган баҳо .
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида етиштирилган қовун маҳсулотларида гўёки нитрат миқдори меъёрдан ортиқ экани ва уни истеъмол қилган фуқаролар заҳарланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Исроил армияси ўзини ҳимоя қилиш доирасида Ғазо секторидаги амалиётини кенгайтирмоқда, бироқ гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга эришилса, “ҳаракатларини тузатишга” тайёр.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда синтетик гиёҳвандлик воситалари айланмасига чек қўйишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.
Кёдо агентлиги хабарига кўра, бўш турган лавозимга аҳоли орасида машҳур бўлган ёш сиёсатчи, собиқ бош вазир Жуничиро Коидзумининг ўғли Синдзиро Коидзуми тайинланади.
“Репорт” нинг хабар беришича , ташкилот сайтидаги овоз бериш жараёнининг транслятсиясига кўра, йиғилишда қатнашган 124 нафар иштирокчи давлат келишувни ёқлаб, 0 нафари қарши овоз берган. 11 давлат, жумладан Исроил, Эрон, Италия, Полша, Россия ва Словакия бетараф қолди. Шартномани маъқуллаш учун 83 овознинг кўпчилик овози керак эди.
“Репорт” нинг хабар беришича , армия матбуот хизмати баёнотига кўра, “Темир излар” 401-зирҳли бригадасининг жанговар муҳандислик батальонида хизмат қилган 22 ёшли сержант Ёзеф Еҳуда Хирак ҳалок бўлган.
АҚШ молия вазири Скотт Бессент CNN телеканалидаги интервюсида президент Доналд Трамп томонидан жорий этилган янги божлар ва уларнинг истеъмолчиларга таъсири ҳақида фикр билдира туриб, Walmart каби йирик чакана савдо тармоқлари божлардан келиб чиқадиган харажатларнинг бир қисмини ўз зиммасига олиши, аммо бу маҳсулот нархларининг ошишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.
Нашрнинг ёзишича, Москва ҳозирда Истанбулдаги музокараларнинг энг кам натижасига ҳам рози бўлиши мумкин. Чунки Россиянинг ҳозирги тактикаси АҚШни ҳаддан ташқари ғазаблантирмаслик учун тинчлик жараёнига тайёрлигини кўрсатишдан иборат.
Нашр мухбири маълумот беришича, Истанбулдаги музокараларда Россия делегацияси, жумладан Владимир Мединский, Украина томонига Харкив ва Суми областларини босиб олиш билан таҳдид қилган.
АҚШ 2025 йил охирига қадар Европа қитъасидаги ҳарбий контингентини қисқартириш бўйича музокараларни бошлайди. Бу ҳақда НАТОдаги АҚШ доимий вакили Мэттю Уитакер маълум қилди.