Россия қўшинлари Қозоғистондан қайтмоқда

Россия қўшинлари Қозоғистондан қайтмоқда

Россия Аэрокосмик кучлари ҳарбий-транспорт авиациясининг 19 та самолёти Олмаота шаҳри аэродромидан ҳавога кўтарилди. Бу ҳақда 16 январь, якшанба куни Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги хабар берди.

«Айни вақтда Россия Аэрокосмик кучлари ҳарбий-транспорт авиациясининг 19 та самолёти (18 та Ил-76 ва битта Ан-124 самолёти) Қозоғистондан Россия тинчликпарвар кучларини олиб кетмоқда», — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, самолёт Ҳаво-десант кучлари бўлинмаларининг шахсий таркиби ва техникасини Москва вилоятидаги Чкаловский аэродромига етказади.

Шу билан бирга, 13 январь куни Россия ҳарбийлари бўлган илк самолётлар Қозоғистондан жўнаб кетди. Улар Иваново-Северний (Иваново вилояти) ва Чкаловский аэропортларига этиб келишди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КХШТнинг Қозоғистондаги миссиясини якунлаш санаси маълум қилинганди. Тинчликпарварлар ушбу мамлакатдаги алоҳида аҳамиятга эга 14 та объектни қўриқлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!