Россия илк бор одамсимон роботни фазога учирди (видео)

Россия илк бор одамсимон роботни фазога учирди (видео)

Россия илк бор одамсимон “Фёдор” роботини “Союз МС-14” ракетасида фазога учирди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Хабарда айтилишича, Қозоғистондаги Байконур космодромидан маҳаллий вақт соат 06:38 да парвозга старт берилди. “Фёдор” роботи Юрий Гагариннинг машҳур иборасини (Поехали! Поехали!) айтиб парвозни бошлади.

Ракета 8 дақиқа 49 сонидан сўнг орбитага чиқиб, халқаро космик станцияси (МКС)га йўл олди. “Союз МС-14" фазо кемаси МКСга икки сутка давомида парвоз қилади. Робот орбитада 17 сутка бўлади.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!