Россия-Грузия чегарасида фавқулодда ҳолат жорий этилади

Россия-Грузия чегарасида фавқулодда ҳолат жорий этилади

Шимолий Осетиядаги Юқори Ларс назорат-ўтказиш пунктида Грузияга пиёдалар ўтиш жойи очилди. Ички ишлар вазирлигининг маълум қилишича, бундай қарор божхона пункти ҳудудида автомобиллар кўп тўпланиб қолгани сабабли қабул қилинган.

«Грузия томон ҳаракатланаётган енгил автомобиллар оқими жиддий равишда ортиб бормоқда. Кўрилган чора-тадбирларга қарамай, вазият ўта кескинлигича қолмоқда», — дейилади вазирлик хабарида.

Шунингдек, Ички ишлар вазирлиги ўтказиш пунктига ҳарбий хизматга чақирув бўлимининг сафарбарлик пункти жойлаштирилишини таъкидлаган.

Блоггер Николай Левшицнинг ёзишича, Россия ҳарбий техникалари карвони Владикавказдан Грузия чегараси томон ҳаракатланмоқда.

Бир кун аввал ижтимоий тармоқларда Юқори Ларсдаги тирбандлик туфайли пиёдалар ўтиш жойи очилгани ҳақида маълумот пайдо бўлди, бироқ Шимолий Осетия ФСБ россияликларга чегарани пиёда эмас, балки скутер ёки велосипедда кесиб ўтишга рухсат берилганини таъкидлаган.

Мамлакатда «қисман сафарбарлик» эълон қилинганидан сўнг, «Верхний Ларс» назорат-ўтказиш пунктида Россияни тарк этиш учун бир неча километрлик тирбандликлар юзага келди. Қозоғистон ва Финляндия билан чегараларда ҳам навбатлар кузатилмоқда. 26 сентябрга келиб, Юқори Ларс чегара пунктида тирбандлик 20 километрга чўзилган. Унда 5,5 мингга яқин автомобиль бор.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!