Россия фуқаролигига эга мигрантлар Россияни тарк эта олмайди

Россия фуқаролигига эга мигрантлар Россияни тарк эта олмайди

Россияга ишлаш учун келган ва охир-оқибат Россия фуқаролигини олган Марказий Осиё давлатларининг фуқаролари сафарбарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига бўйсундирилганлиги сабабли Россиядан чиқиб, ватанига қайтиши мумкин эмас.

Қирғизистон ва Тожикистоннинг Россия паспортига эга фуқаролари «Озодлик» радиосига Россия чегарасини тарк эта олмаслигини айтишди. Улар сафарбарлик рўйхатига киритилган, шунинг учун Россияда қолишлари лозим. Россия фуқаролигига эга бўлмаган дўстлари мамлакатни бемалол тарк этган.

Бу давлатлар ҳукуматлари бундай вазиятларда муҳожирларга ёрдам бера олмаслигидан огоҳлантирмоқда, чунки улар аллақачон Россия фуқаролигини олган ва ўз мажбуриятларини бажариши керак.

Россия Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин аввалроқ Марказий Осиё республикаларининг 550 минг фуқароси Россия фуқаролигини олганини маълум қилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!