"Россия Федерацияси ўз қўшинларини мамлакатдан олиб чиқмагунча Украинада тинчлик ўрнатиш мумкин эмас"

"Россия Федерацияси ўз қўшинларини мамлакатдан олиб чиқмагунча Украинада тинчлик ўрнатиш мумкин эмас"

"Россия Федерацияси ўз қўшинларини мамлакатдан олиб чиқмагунча Украинада тинчлик ўрнатиш мумкин эмас", — дейди Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррел Самарқанддаги ташрифи чоғида.

Унинг сўзларига кўра, айнан Россия тинчликни таъминлаши керак, агрессор барқарор тинчликни истаса, кетиши керак.

Маълумот ўрнида, 17–18 ноябрь кунлари Самарқандда "Европа Иттифоқи — Марказий Осиё" форматида вазирлар учрашуви ҳамда "Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё ўртасидаги ўзаро алоқа: Барқарор ривожланишнинг глобал дарвозаси" мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтмоқда.

Тадбирларда Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар идоралари раҳбарлари, Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича раҳбари Жозеп Боррел, Европа Иттифоқига аъзо давлатларнинг юқори мартабали расмийлари, халқаро молия институтлари, хусусий сектор вакиллари, экспертлар доиралари иштирок этмоқда.

Вазирлар йиғилишида Марказий Осиё мамлакатлари ва Европа Иттифоқи ўртасида иқтисодиёт, савдо, сармоя, атроф-муҳит, сув, иқлим, замонавий таҳдидлар ва уларга қарши курашиш йўллари соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилиниши кўзда тутилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!