Роналду "Реал" юлдузини "Ан-Наср"га ўтишга кўндирди

Роналду "Реал" юлдузини "Ан-Наср"га ўтишга кўндирди

Хорватиялик ярим ҳимоячи Лука Модрич "Реал" билан хайрлашишга яқин турибди. Тажрибали ярим ҳимоячи фаолиятини Саудия Арабистони чемпионатида давом эттириши мумкин.

Хабарларга кўра, Модричнинг янги клуби "Реал"нинг собиқ ҳужумчиси Криштиану Роналду тўп тепадиган "Ан-Наср" бўлади. 38 ёшли португалиялик Лука билан музокаралар олиб борди ва собиқ жамоадошини ҳозирги жамоасига қўшилишга кўндирган. Хорватиялик футболчининг маоши йилига 30 миллион еврони ташкил қилиши мумкин.

Модрич 2012 йилнинг ёзидан бери Мадрид гранди сафида тўп тепмоқда. Ярим ҳимоячининг шартномаси жорий мавсум охирида якунига етади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!