Роналду: "Қачон тугатишимни ўзим айтаман"
Саудиянинг "Ан-Наср" жамоасининг марказий ҳужумчиси Криштиану Роналду ўзининг ўтган йилги ўйини ҳақида фикр билдирди. 38 ёшли ҳужумчи 54 та гол билан 2023 йилнинг энг яхши тўпурари бўлди.
"54 та гол - қачон тугатишимни ўзим айтаман. Жамоага раҳмат”, - дея 38 ёшли португалиялик ҳужумчи ижтимоий тармоқларда хабар қолдирди.
Криштиану 2023 йилнинг январидан бери “Ан-Наср” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Томонлар ўртасидаги меҳнат шартномаси 2025 йилнинг ўрталаригача амал қилади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).