Роналду муваффақиятлари сири нимада эканлигини айтди

Роналду муваффақиятлари сири нимада эканлигини айтди

“Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду нима учун муваффақият қозонишда давом этаётганини тушунтириб берди.

Португалиялик 2023 йилни барча мусобақалардаги 54 та гол билан якунлади - Килиан Мбаппе, Гарри Кейн, Эрлинг Холанд ва Европа футболининг бошқа юлдузларидан кўпроқ. "Ан-Наср" ҳужуми етакчиси феврал ойида 39 ёшга тўлади.

"Менинг муваффақият сирим? Қаттиқ меҳнат ва фидойилик. Жамоадошларимга раҳмат айтмоқчиман, чунки уларсиз буларнинг ҳеч бири содир бўлмасди. Бизни ҳамма жойда кузатиб бораётган мухлислардан ҳам миннатдорман", - деди португалиялик юлдуз.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!