Redmi “Гарри Поттер” фильми мотивлари асосида янги гаджетни тақдим этди

Redmi “Гарри Поттер” фильми мотивлари асосида янги гаджетни тақдим этди

Xiaomi ўзининг янги Redmi Тurbo 3 смартфони ва Redmi Pad Pro номли янги планшетининг махсус версиясини тақдим этди. Гаджетлар Гарри Поттернинг сеҳрли олами услубида ишлаб чиқилган.

Қурилмалар ноёб дизайнга эга бўлиб, интерфейсида ҳам фильмга оид машҳур иборалардан фойдаланилган. Масалан, телефон фонари ўрнига “Lyumos” ёзувли сеҳрли таёқча туради. Смартфон орқа томонида Гарри Поттер оламига хос турли предметлар расми туширилган. Ҳа, IT гиганти аудиторияни қандай жалб қилишни яхши билади!

Смартфон комплектига махсус дизайнли ғилоф, стикерлар ва шунга ўхшаш майда предметлар киритилган. Смартфон характеристикаси бошқалардан деярли фарқ қилмайди. Унда Snapdragon 8s Gen 3 чипи, 16 Гб оператив хотира, 6,67 дюймли экран ва 1,5К ўлчамли камера ўрнатилган.

Redmi планшетининг кўриниши бундан-да ёрқинроқ дизайнга эга — унинг корпуси фақат Хогварц эмблемаси билан безатилган бўлиб, ғилофи сеҳргарлар мактабида ўқиш учун таклифнома шаклида ишлаб чиқилган. Планшет 12,1 дюймли экран ва Snapdragon 7s Gen 2 процессорига эга.

Янги моделдаги гаджетларнинг сотуви 15 апрелдан йўлга қўйилади. Барча комплектацияни ўз ичига олган планшетнинг нархи 262 доллар, смартфон эса 317 долларга баҳоланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!