«Реал» Гулер масаласида ҳали бир қарорга келмаган

«Реал» Гулер масаласида ҳали бир қарорга келмаган

Арда Гулернинг «Реал»даги келажаги борасида ҳали бирор тўхтамга келинмади.

Аввалроқ, 19 ёшли футболчининг ижара асосида бошқа клубга ўтишни истаётгани ва бунга Анчелотти рози бўлгани ҳақида хабар тарқалган эди.

Маrcа'нинг қайд этишича, бу борада футболчидан ҳам унинг агентидан ҳам ҳеч қандай сўров бўлмаган. Қарор фақат мавсум якунида қабул қилинади.

Тахминларга кўра, туркиялик футболчининг жисмоний ҳолати унинг барқарор ўйнашига тўсқинлик қилган.

Маълумот учун, Гулер «Реал» сафида 7 ўйинда 1 та гол урди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!