Расмий текширув: Сувайш каналига улкан кема қандай тиқилиб қолганди?

Расмий текширув: Сувайш каналига улкан кема қандай тиқилиб қолганди?

23 март куни «Ever Given» компаниясига тегишли 400 метрли улкан кема Сувайш каналига тиқилиб қолган ва у шу ерда олти кун қолиб кетганди. Оқибатда, Сувайш каналида кемалар ҳаракати тўхтаб қолди. Бу ҳолат жаҳондаги компанияларга иқтисодий жиҳатдан жуда катта зиён етказди. Чунки, Сувайш канали Осиё ва Eвропани боғлаб турувчи энг яқин сув йўли ҳисобланади.

31 март куни «Ever Given» компаниясига тегишли улкан юк ташувчи кеманинг Сувайш каналига қандай қилиб тиқилиб қолганини ўрганиш бўйича расмий текширувлар бошланди. Бу ҳақда ушбу канал ходими хабар берган.Ушбу тергов жараёнида кеманинг денгизда сузишга яроқлилиги ва кема капитанининг ҳаракатлари текширилади.

Сувайш канали раиси Осама Рабие об-ҳаво шароити, шу жумладан, кучли шамоллар ва одамларнинг хатоси кеманинг 23 март куни каналга тиқилиб қолганига сабаб бўлган бўлиши мумкинлигини айтганди.

«Ever Given» кемасининг япониялик эгаси шу пайтагча мазкур ҳолат бўйича ҳечким унга шикоят қилмагани ёки унинг устидан судга мурожаат қилмаганлигини маълум қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!