Расман! "Рома" Жозе Моуриньо ва унинг мураббийлар штабини истеъфога чиқарди

Расман! "Рома" Жозе Моуриньо ва унинг мураббийлар штабини истеъфога чиқарди

Италиянинг «Рома» клуби жамоа бош мураббийи Жозе Моуринони истеъфога чиқарганини эълон қилди. Бу ҳақда клуб расмий сайтида малум қилди.

«Бизда унинг «Рома»даги фаолияти ҳақида доимо ажойиб хотиралар сақланиб қолади, аммо биз шошилинч ўзгаришлар клуб манфаатига хизмат қилади, деб ҳисоблаймиз. Жозе ва унинг ходимларига келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилаб қоламиз”, — дейилади веб-сайтда.

Португалиялик мутахассис билан бирга унинг мураббийлар штаби ҳам клубни тарк этди.

Моурино «Рома»ни 2021 йилнинг май ойидан буён бошқариб келаётганди. У 2021/22 йилги мавсумда жамоани Конференция лигасида ғалабага олиб келди. Ўтган мавсумда «Рома» Европа Лигаси финалчисига айланганди.

Италия чемпионатининг 20-туридан сўнг 29 очко тўплаган «Рома» турнир жадвалида 9-ўринда бормоқда. Миланнинг «Интер» клуби пешқадам (51 очко).

Моурино «Челси», «Интер», «Реал», «Манчестер Юнайтед» ва «Тоттенхем»даги фаолияти билан танилган. «Челси» билан уч марта Англия чемпиони бўлди, «Интер» билан икки марта Италия чемпиони бўлди, «Реал» билан бир марта Ла Лигани қўлга киритди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!