Рамзан Қодировнинг ўғли қадимий маросимдан сўнг чин эркакка айланди

Рамзан Қодировнинг ўғли қадимий маросимдан сўнг чин эркакка айланди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг ўғли Aхмат қадимги маросимларни ўтказди ва чинакам эркакка айланди. Бу ҳақда Қодировнинг ВКонтакте саҳифасида хабар берилган.

Қодировнинг сўзларига кўра, бу маросим йигит 15 ёшга тўлганида амалга оширилади. Белбоғни ханжар билан боғлаш маросими ва бош кийими тақдимоти – асосий ҳолатлар. Белбоғ ва ханжар шараф ва қадр-қимматни, жасоратни англатади. Шу билан бирга, ханжарни адолатга қарши туриш зарур бўлганда олиш мумкинлиги таъкидланган.

Шунингдек, Рамзан Қодиров ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маросим видеосини жойлаштирди. Нашр қилинган кадрларда Чеченистон раҳбарини ўғлининг ҳаётидаги муҳим бир воқеа жуда ҳаяжонга солганини кўришингиз мумкин. Йигитнинг онаси Медни Қодирова ва бувиси Aймани Несиевна кўз ёшларини тия олмаганлар. Тантанали тадбир учун аёллар Aхматга оппоқ оппоқ кийим тикдилар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!