Қўқондаги хонадон портлагани ва бутунлай қулаб тушгани тасдиқланмади. Аслида, нима бўлганди?

Қўқондаги хонадон портлагани ва бутунлай қулаб тушгани тасдиқланмади. Аслида, нима бўлганди?

Ижтимоий тармоқларда Қўқондаги хонадонда газ портлади, уй бутунлай қулаб тушди, шу атрофдаги ўн бешга яқин хонадонга эса турли даражада талафот етди, мазмунидаги хабарлар тарқалганди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича, аслида ҳеч қандай портлаш ва чақнаш ҳодисалари содир бўлмаган.

Айнан айтиб ўтилган манзилда жорий йилнинг 1 февраль куни соат 18:24 да Фарғона вилояти Қўқон шаҳар «64-сонли Саодат» МФЙ Отабек ноиб кўчасида жойлашган уйларнинг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВ бўлимига хабар келиб тушган.

Шунга кўра, 3 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 18:27 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 18:32 да қуршаб олинган ва соат 18:42 да батамом ўчирилган.

Ёнғин натижасида хонадоннинг 60 кв.м майдонда ички ва том қисми ёниб зарарланган. Тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғиндан уйнинг 100 кв.м майдони сақлаб қолинган. Ёнғин оқибатида қўшни хонадонларга зиён етмаган.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!