Қозоғистонда бензин кўпайиб кетди. Уни Ўзбекистонга экспорт қила бошлашади

Қозоғистонда бензин кўпайиб кетди. Уни Ўзбекистонга экспорт қила бошлашади

Қозоғистон раҳбарияти ортиқча бензинни қўшни мамлакатларга юбормоқчи, деб ёзади Spot «Деловой Казахстан» нашрига таяниб.

Бугунги кунда мамлакатда ортиқча бензин ҳажми 350 минг тоннага тенг. Бундай ҳолат ҳатто ҳали Чимкент нефтни қайта ишлаш заводи тўлиқ қувватда ишга тушмаган бир пайтда кузатилмоқда.

«Октябрь ноябрда ёқилғи-мойлаш материалларини экспорт қилишни бошлаш ўта муҳим, акс ҳолда заводлардаги махсус қурилмаларни тўхтатиб қўйишга тўғри келади, бу эса Қозоғистонга ҳозиргача ҳеч қачон бўлмаган. Бугунги кунда ҳатто иккита модернизация қилинган завод бизга бензин профицитини ҳосил қилди… Агар бу 500 минг тонна бўлса, мамлакат ёқилғи билан тўлиб кетади», — деди Қозоғистон энергетика вазири Канат Бозумбаев.

Унинг сўзларига кўра, бензиннинг мўллиги Қозоғистон автомобилга ёқилғи қуйиш станцияларида нархлар ўртача 10 тенгега тушиб кетишига олиб келди. Айни пайтда мансабдорлар ёқилғи-мойлаш материалларини Россия, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистонга сотиш ҳақида битимлар имзоламоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!