Қозоғистонда 51 нафар Ўзбекистон фуқароси қутқариб қолинди

Қозоғистонда 51 нафар Ўзбекистон фуқароси қутқариб қолинди

Қозоғистоннинг "Олма-Ота – Екатеринбург" трассасида бузилиб қолган автобусдан 51 нафар Ўзбекистон фуқароси қутқариб қолинди, деб хабар қилмоқда қўшни мамлакат Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

Қозоғистон ФВВга 5 декабрь куни тонг соат 4 лар атрофида “Олма-Ота – Екатеринбург” трассасидв автобус бузилиб қолгани ҳақида хабар етиб келади. Тезкор бригада воқеа жойига етиб келиб чўлда бузилиб қолган автобус йўловчиларини тиббий кўрикдан ўтказади ва биринчи ёрдамни кўрсатади. Йўловчилардан 35 нафари Сарышаган шаҳарчаси вокзалига, 16 киши эса Азия Петрол кафесига олиб бориб қўйилди.

Шунингдек, ФВВ ходимлари томонидан бузилиб қолган “Газель” микроавтобусидан 8 нафар Қирғизистон фуқаролари ҳам қутқариб қолинди. Улар Сарышаган посёлкасидаги дам олиш уйига жойлаштирилган.

Қозоғистон ФВВ хабарига кўра, ҳар қандай техника йўлда бузилиб қолиши мумкин. Бошқа вақтда бир икки соат давомида машина ичида ўтириб ёрдам кутиш мумкин бўлса, қиш вақтда бунинг иложи йўқ. Дарҳол ёрдам кўрстатилмаса йўловчилар совуқдан музлаб қолишлари мумкин.

Ушбу ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида бугунги кунда  Қозоғистон ҳудудидаги трассалар бўйида 40 та экстремал ёрдам кўрсатиш пунктлари ишламоқда. Улар ўтаётган ҳар қандай автотранспортга ёрдам кўрсатишга тайёр. 2018 йилнинг қишги мавсуми бошидан буён ФВВ ходимлари 60дан ортиқ кишининг ҳаётини сақлаб қолишди, дейилган хабарда.

 

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!