Қозоғистон Рақамли ривожланиш вазирлиги Павел Дуровни ҳимоя қилди

Қозоғистон Рақамли ривожланиш вазирлиги Павел Дуровни ҳимоя қилди

Қозоғистон рақамли ривожланиш вазири Жаслан Мадиев Францияда ҳибсга олинган Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуровни қўллаб-қувватлашини билдирди ва Дуров компанияси билан ҳамкорлик даражасини юқори баҳолади. Бу ҳақда вазир Facebook'даги саҳифасида ёзди.

«Қозоғистон Республикаси Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги номидан Telegram жамоаси билан ўзаро ҳамкорлик бўйича ижобий тажрибага эга бўлганимизни алоҳида таъкидламоқчиман. Биз мессенжерда шахсий маълумотларнинг тарқалиши, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш ва бошқа ноқонуний хатти-ҳаракатларга чек қўйиш билан боғлиқ муаммоларни бир неча бор муваффақиятли ва тезкор ҳал қилдик. Telegram жамоаси ўзининг шахсий дахлсизлиги ва сўз эркинлигини ҳимоя қилиш тамойилларига содиқ қолган ҳолда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш учун доимо ҳамкорлик қилишга тайёрлигини намойиш этиб келган», — деб ёзади Мадиев.

Вазир Telegram'нинг Қозоғистонда машҳурлигини таъкидлаб, Павел Дуров иштирок этган Қозоғистон Республикасидаги хайрия лойиҳаларини эслади.

Қозоғистон Журналистлар уюшмаси ҳам Telegram асосчисини қўллаб-қувватлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!