Қозоғистон парламенти Назарбоевни бир умрлик ваколатларидан маҳрум қилишни маъқуллади

Қозоғистон парламенти Назарбоевни бир умрлик ваколатларидан маҳрум қилишни маъқуллади

Қозоғистон парламентининг қуйи палатаси (Мажилис) биринчи президент Нурсултон Назарбоевни Қозоғистон Хавфсизлик Кенгаши ва Қозоғистон Халқлари Ассамблеяси (ҚХА) раислигидан четлатиш бўйича бир қанча конституциявий қонунларга ўзгартиришларни маъқуллади. Бу ҳақда депутат Канат Нуровга таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, Элбошининг ўзи ҳам шундай қадам ташлашга қарор қилган, бу ҳақда бир кун аввал видеомурожаати чоғида маълум қилган

Нуровнинг тушунтиришича, тегишли ўзгартиришлар парламент юқори палатаси (Сенат) ва амалдаги президент Қосим-Жомарт Тоқаев томонидан маъқулланиши билан собиқ давлат раҳбари ўз ваколатларининг бир қисмидан маҳрум бўлади. «Энди АПК ва Хавфсизлик кенгашига раислик ҳақли равишда шахси бўйича эмас, лавозими бўйича Қозоғистон Республикаси Президентига тегишли», деди депутат.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!