Қорақалпоғистонда пиёданинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи топилди

Қорақалпоғистонда пиёданинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи топилди

Жорий йилнинг 30 июнь куни 05:25ларда номаълум ҳайдовчи аниқланмаган автомашинани Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус тумани ҳудудидан ўтувчи “Нукус-Ақманғит-Кегейли” йўлида ҳайдаб кетаётиб пиёда, Нукус туманида яшаган 35 ёшли Ж.Б.ни уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган эди. Натижада пиёда Ж.Б. касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай 1 июль куни вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар тарқатди.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини Нукус туманида яшовчи 34 ёшли Т.А. “ВАЗ-2101” русумли автомашинасида содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!