Қорақалпоғистонда келин сепини эрининг уйидан МИБ орқали қайтариб олди

Қорақалпоғистонда келин сепини эрининг уйидан МИБ орқали қайтариб олди

Қорақалпоғистоннинг Амударё туманида келиннинг сепи эрининг уйидан МИБ орқали олиб берилди. Бу ҳақда МИБ ахборот хизмати “Дарё”га хабар берди.

Унга кўра, фуқаролик ишлари бўйича Амударё туман судининг 2023 йилдаги ижро ҳужжатига асосан даъвогар М.О.га жавобгар А.Х.дан унинг яшаш манзилида турган қариб 15 миллион сўмлик 46 атамадаги сеп мол-мулкларни олиб бериш белгиланган. Ушбу ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Амударё туман бўлими иш юритувига келиб тушиб, бўлим ходимлари томонидан ижро ҳаракатларига киришилган.

Хусусан, ижрони таъминлаш мақсадида МИБ ходимлари томонидан жавобгарнинг яшаш манзилига жорий йилнинг 13 апрель куни борилиб, олиб берилиши лозим бўлган қариб 15 миллион сўмлик 46 атамадаги сеп мол-мулклар даъвогар М.О.га олиб берилиб, суд қарори ижроси амалда таъминланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!