Қора денгиз турк таомлари: мазали, ҳайратланарли ва бетакрор таъм

Қора денгиз турк таомлари: мазали, ҳайратланарли ва бетакрор таъм

Туркиянинг Қора денгиз минтақаси нафақат ўзининг яшил табиати, инсонни кислородга тўйдирадиган яйловлари билан, балки, бир-биридан лаззатли сариёғда пиширилган хушхўр таомлари билан ҳам машҳурдир.

Сариёғ солиб пиширилган дўлмалари, майда балиқлари(ҳамси), пишлоқли чўзилувчан муҳлама қуймоғининг таъми бутун дунёга донғи кетгандир.

Қора денгизликлар учун муҳлама (қуймоқ) нонуштанинг ажралмас қисмидир. У ерда балиқ ейиш учун тузалган дастурхонда ҳам муҳламани учратишингиз мумкин. Чунки қора денгизликлар муҳламага куннинг барча қисмида ейиш учун энг мос таом деб қарашади.

Муҳлама сариёғ, жўхори уни ва чечил пишлоғи солиб пиширилади. Пишлоқнинг чўзилиб чиқиши унга ўзига хослик бахш этади. Шу билан бирга Қора денгизнинг сариёғли дўлмаси барчанинг иштаҳасини очиши табиий. Ҳамси балиғи эса, қилтаноқсиз майда қарсилдоқ балиқ бўлиб, унга одатда, лимон ва пиёз қўшиб истеъмол қиладилар. Бу ҳамсининг таъмини янада бойитади.

Қора денгиз турк таомлари: мазали, ҳайратланарли ва бетакрор таъм Қора денгиз турк таомлари: мазали, ҳайратланарли ва бетакрор таъм

Низомжон Исломов тайёрлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!