Қоидани бузган "Malibu"га маъмурий баённома тузилди

Қоидани бузган  "Malibu"га маъмурий баённома тузилди

📱Ижтимоий тармоқда "Malibu" русумли автомобиль ҳайдовчиси Қибрай тумани, Университет кўчасида қоидаларни қўпол тарзда четлаб ўтиб, бошқа ҳайдовчиларнинг эркин ва хавфсиз ҳаракатига халақит берганлиги акс этган видео (https://t.me/UDDU_CHAT/433511) тарқалди ва кенг жамоатчиликнинг муҳокамаларига сабаб бўлди.

❗️Мазкур қоидабузарлик юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, қоидани бузган ҳайдовчи, 1988 йилда туғилган А.Д.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 128-5 моддаси иккинчи қисми тартибида баённома тузилди.

‼️Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!