Киевда портлашлар юз берди

Киевда портлашлар юз берди

Бу ҳақда шаҳар мери Виталий Кличко маълум қилди. Унга кўра, шифокорлар Соломенский туманига юборилмоқда. Киев раҳбари, шунингдек, аҳолини бошпанадан чиқмасликка чақирди.

Киевнинг Соломенский, Днепр ва Голосеэвский туманларида вайроналарнинг қулаши қайд этилди, деб хабар берди шаҳар ҳарбий бошқармаси.

Украина ҳарбий-ҳаво кучлари Днепр, Кривой Рог ва Черкас вилояти томон ракета учирилиши ҳақида огоҳлантирди. Одессада электр транспорти фаолияти бир соатга тўхтатилди.

Украина бўйлаб ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!