Украинадаги уруш Хитойни НАТОнинг душманига айлантирди

Украинадаги уруш Хитойни НАТОнинг душманига айлантирди

НАТОнинг навбатдаги саммити 9 июль куни бўлиб ўтади. Муҳокаманинг асосий мавзуси, шубҳасиз, Украинадаги уруш бўлади, бироқ мунозараларнинг аксарияти, афтидан, Хитойга тегишли, деб ёзади The Wall Street Journal.

Ғарб давлатлари ва Хитой ўртасидаги муносабатлар Украина туфайли кескин ёмонлашди. Хитойнинг Россия Федерациясига кўрсатаётган ёрдами НАТО давлатларини Пекинни стратегик таҳдидлар рўйхатига киритишга ундади. Шу билан бирга, Хитой Ғарб давлатларига қарши кибер-жосуслик ва дезинформацион кампаниялар олиб боради, баъзан эса Тайван билан муносабатларни сақлаб турган Европа давлатларини жазолаш учун турли чоралар кўради.

Ғарб етакчилари Хитойни Россия уруш машинасини, айниқса микроэлектроника етказиб бериш орқали қўллаб-қувватлаётганликда тобора кўпроқ айбламоқда.

Аввалроқ НАТО Европа ва Осиёни алоҳида минтақалар деб ҳисоблаган бўлса, Хитойнинг Украинадаги уруш бўйича позицияси минтақалар бир-бири билан чамбарчас боғланганлигини яққол кўрсатди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!