Ўзбекистон ҳарбийлари Қозоғистондаги минтақавий машғулотларда қатнашмоқда

Ўзбекистон ҳарбийлари Қозоғистондаги минтақавий машғулотларда қатнашмоқда

“Бирлестик-2024” 4 мингга яқин ҳарбий хизматчини жамлади. Машғулотларга 700 тагача қурол ва ҳарбий техника жалб этилган.

Машқлар Оймаша полигони ва Тўқмоқ бурнидан 2 км узоқликдаги денгиз майдонида ўтказилмоқда. 8–17 июлгача ҳарбийлар қуролли можарони бартараф этиш бўйича қўшма операцияни ўтказади.

Унда Ўзбекистондан ташқари Озарбайжон, Қирғизистон, Тожикистон ва, албатта, Қозоғистон ҳарбийлари ҳам қатнашмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!