Қашқадарёда самосуд қилинган йигит юзасидан расмий муносабат берилди

Қашқадарёда самосуд қилинган йигит юзасидан расмий муносабат берилди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган «Қашқадарёда бир йигитни »самосуд« қилган шахслар қўлга олинди» номли тарқалган видеолавҳа юзасидан Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабати билдирди.

Жорий йилнинг 21 апрель куни тахминан соат 16-00 ларда Қарши шаҳрида яшовчи Т.А. танишлари билан бир гуруҳга бирлашиб, ўзаро келишмовчилик натижасида Қарши туманида яшовчи Х. Д.ни Қарши шаҳар «Ватанпарварлар боғи» олдидан «Матиз» русумли автомашинага миндириб, шаҳарнинг Ғафур Ғулом маҳалласининг чекка ҳудудига олиб бориб, калтаклаган.

Ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.

Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан ўрнатилган тартиб асосида масъул ташкилотлар иштирокида мактаб ўқувчисини дарс жараёнларидаги иштироклари, мактабдаги масъул ходимларни ўз вазифасини бажаришдаги сусткашликлари ҳам кенг муҳокама этилиб, уларга нисбатан таъсир чоралари қўлланилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!