Қашқадарё коронавирусга тайёр эмасми?

Қашқадарё коронавирусга тайёр эмасми?

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёда коронавирусни аниқловчи жиҳоз йўқлиги бўйича маълумот тарқатилди. Касаллик келса ҳам аниқлаб бўлмас экан.
Хўш, бу важлар қанчалик ҳақиқатга яқин?
Вилоятда коронавирусни аниқлаш бўйича махсус жиҳозлар ва тестлар билан таъминланиш даражаси қандай?

Бу саволларга Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Дониёр Турсунов «Қашқадарё» телеканали орқали жавоб берди:

-Вилоятимизда фаолият кўрсатаётган тиббиёт ходимлари, карантинга турган фуқаролар барча тиббий жиҳозлар билан таъминланган. Карантинга олинганларда коронавирус инфекциясини аниқлаш бўйича бизга  Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тест системаси етказиб берилган ва кўрсатмага асосан текширишлар олиб борилмоқда. Бу борада ҳеч қандай муаммо йўқ,- дейди Дониёр Турсунов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарёда ҳам коронавирус касаллигига чалинган бемор аниқлангани ҳақида хабар берган эдик.
14 ёшли бемор Чироқчи туманида истиқомат қилиши, унга касаллик Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этган 39 ёшли шифокордан юққани ҳам айтилганди. Кейинчалик 14 ёшли ўсмир вафот этган шифокорнинг жияни бўлгани ҳам тасдиқланди.

Манба: nnews.uz

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!