Путиннинг вакили Толибон террорчилар рўйхатидан чиқарилганини маълум қилди

Путиннинг вакили Толибон террорчилар рўйхатидан чиқарилганини маълум қилди

Россия расмийлари тез орада Толибон террорчилик ташкилотлари рўйхатидан чиқарилганини эълон қилади. Бу ҳақда Россия президентининг Афғонистон бўйича вакили Замир Кабулов маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».

Унинг сўзларига кўра, қарор аллақачон юқори даражада қабул қилинган, аммо «қонуний тартиб-қоидаларга риоя қилиш керак».

Жума куни эрталаб хизмат раҳбари Александр Бортников Россия ФСБ Толибонни террорчилик ташкилотлари рўйхатидан чиқариш бўйича ишларни якунлаётганини маълум қилганди.

Унинг таъкидлашича, Афғонистонда ҳокимиятдаги Толибон ҳаракати мамлакатда «тартиб ўрнатиш ва барқарорликни сақлашга қаратилган». Бундан ташқари, Бортниковнинг айтишича, толиблар ИШИДнинг афғон қаноти «Вилоят Хуросон» (Россияда тақиқланган) билан курашишга тайёр.

Россия ҳукумати Толибон билан узоқ вақтдан бери алоқада. Жорий йилда толиблар «Россия – Ислом олами: КазанФорум» форумида, шунингдек, Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумида иштирок этди.

ББC-ни ВПНсиз ўқинг


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!