"Толибон" делегацияси Афғонистон бўйича маслаҳатлашиш учун Москвага келди

"Толибон" делегацияси Афғонистон бўйича маслаҳатлашиш учун Москвага келди

Афғонистон ташқи ишлар вазири Амирхон Муттақий бошчилигидаги “Толибон” ҳаракати делегацияси афғон масалалари бўйича “Москва формати” маслаҳатлашувлари учун Москвага келди.

Бу ҳақда Россия ОАВлари хабар бермоқда.

Кетма-кет олтинчи бўлиб ўтадиган маслаҳатлашувлар чоғида иштирокчилар минтақа давлатлари ва Кобул ўртасидаги сиёсий, иқтисодий, терроризмга қарши ва наркотикларга қарши кураш соҳаларида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш жараёнига кўмаклашиш масалаларини муҳокама қиладилар.

Формат 2017 йил апрель ойида яратилган бўлиб, унда 10 та давлат – Россия, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Покистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон иштирок этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!