Атом электр станциялари бўйича референдум: Нима учун 228 қозоғистонлик овоз бера олмайди?

Атом электр станциялари бўйича референдум: Нима учун 228 қозоғистонлик овоз бера олмайди?



Эрон, Ливан ва Исроилдаги кескинлашган ҳарбий-сиёсий вазият туфайли ушбу мамлакатларда яшовчи 228 нафар қозоғистонлик референдумда овоз бера олмайди. Марказий комиссия фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш зарурлигини кўрсатиб, ушбу мамлакатлардаги сайлов участкаларини ёпишга қарор қилди.

«Мураккаб ҳарбий вазият туфайли, шунингдек, Қозоғистон Республикаси фуқароларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Ливан, Эрон ва Исроил республикаларида фаолият юритаётган референдум ўтказувчи объектлар фаолиятини тўхтатиб қўйишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз», деди. Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг махсус топшириқлар бўйича элчиси Алуа Надирқулова.

Исроилда 53 нафар, Эронда 132 нафар, Ливанда 43 нафар қозоғистонлик консуллик рўйхатидан ўтган.

Шундай қилиб, референдум куни 10 323 та сайлов участкаси, жумладан, 59 та давлатда 74 та сайлов участкаси ишлайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!