Британия Ҳинд океанидаги Чагос оролларини Маврикийга қайтаради

Британия Ҳинд океанидаги Чагос оролларини Маврикийга қайтаради

Улардан бирида АҚШ-Британия ҳарбий базаси жойлашган.

Буюк Британия ва Маврикий ҳукуматларининг қўшма баёнотида айтилишича, келишув “ўтмишдаги хатоларни тузатади ва ҳар икки томоннинг Чагос аҳолиси фаровонлигини қўллаб-қувватлашга содиқлигини кўрсатади”.

Чагос архипелагидаги Диего Гарсия оролида Буюк Британия-АҚШ қўшма ҳарбий базаси мавжуд бўлиб, у минтақа барқарорлиги ва халқаро хавфсизликда ҳал қилувчи рол ўйнайди. База камида кейинги 99 йил давомида Британия ҳукумати назорати остида қолади.

Чагос архипелагининг аҳолиси 1968-1973 йилларда депортация қилинган; ҳозирда оролларда АҚШ ва Буюк Британиянинг уч мингга яқин ҳарбий хизматчилари яшайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!