Путинга ҳужум тайёрлаган шахс ушланди

Путинга ҳужум тайёрлаган шахс ушланди

Бугун, 16 январь куни Сербияда Россия Федерацияси президенти Владимир Путинга ҳужум қилишни режалаштиришда гумон қилинган 21 ёшли ваҳҳобий қўлга олинди. У президентга Белграддаги ташрифи вақтида ҳужум қилишни режалаштирган. Бу ҳақда qalampir ёзмоқда.

Маълумотларга кўра, полиция патруль хизмати Нови-Пазар шаҳри яқинидаги Поток қишлоғида Армин Алибашични тўхтатган. Алибашичнинг сумкаси ҳуқуқ-тартибот ҳимоячилари эътиборини тортган. Сумкадан милтиқ ва унинг оптик нишонга олиш мосламаси топилган.

Шундан сўнг, дарҳол ёш йигитнинг уйида тинтув ўтказилган. Тинтув вақтида кўплаб қуроллар ва бомба тайёрлаш учун ускуналар, кимёвий модда ва детонаторлар топилган. Бундан ташқари, уйда ИШИД байроғи, шунингдек, ушбу террорчилик гуруҳининг ташвиқот материаллари ва адабиётлар топилган.

Алибашичнинг алоқаларини текшириш натижасида у Россия президентининг Белградга ташрифи вақтида унга ҳужум қилишни белгилагани аниқланган. Таъкидланишича, Россия ИШИДга қарши уруш очганидан кейин Путин террорчиларнинг нишонига айланган.

Хавфсизлик соҳасидаги мутахассис Жевад Галияшевич фикрича, Алибашевич ёлғиз ҳаракат қилмаган. Унинг сўзларига кўра, у каби ваҳҳобийлар стратегик инфратузилма ва одамлар оммавий тўпланадиган жойларга ҳужум уюштириш имкониятига эга бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!