Путин яқин орада Тожикистон ва Туркманистонга келмоқчи

Путин яқин орада Тожикистон ва Туркманистонга келмоқчи

Россия президенти Владимир Путин 28 июнь куни Тожикистонга ташриф буюриб, мамлакат раҳбари Имомали Раҳмон билан учрашув ўтказади, деб маълум қилди Россия етакчисининг матбуот котиби Дмитрий Песков.

"Эртага президент Путиннинг Тожикистонга ишчи ташрифи режалаштирилган. У ерда Раҳмон билан музокаралар ўтказилади", - деди у.

Кремл вакилининг сўзларига кўра, давлат раҳбарлари "яккама-якка" суҳбатлашади.

Сўнгра Россия президенти Душанбедан Туркманистонга йўл олади. Путин 29 июнь куни Ашхободда бўлиб ўтадиган Каспий саммитида қатнашади.

Бу Путиннинг жорий йилдаги иккинчи хорижий сафари бўлади. У охирги марта февралда Хитойга борганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!