Путин: Сув тошқини билан боғлиқ энг қийин вазият Оренбург вилоятида қолмоқда

Путин: Сув тошқини билан боғлиқ энг қийин вазият Оренбург вилоятида қолмоқда

Сув тошқини билан боғлиқ энг қийин вазият Оренбург вилоятида қолмоқда. Бир қатор аҳоли пунктлари ҳамон сув остида қолмоқда, сув сатҳи аста-секин пасаймоқда. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин сув тошқинлари оқибатларини бартараф этишга бағишланган йиғилишда айтиб ўтди.

Учрашувда Россия раҳбари Оренбург, Қўрғон ва Тюмен вилоятларида кенг кўламли сув тошқинлари оқибатларини бартараф этиш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишни таклиф қилди.

«Кириб келаётган хабарларга кўра, офат оқибатларини бартараф этиш учун етарли куч ва воситалар сафарбар этилган. Қутқарувчилар маҳаллий ҳамкасблари, шунингдек, бошқа федерал идоралар, хавфсизлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари ҳамда, айниқса, кўнгиллилар билан биргаликда профессионал ва ҳамжиҳатликда ҳаракат қилмоқда», — деди президент.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!