Пушкинни танимайдиган ўзбеклар: Можаро сабабчиси Ксения Собчак Ўзбекистонга келди

Пушкинни танимайдиган ўзбеклар: Можаро сабабчиси Ксения Собчак Ўзбекистонга келди

Ўзбекларни Пушкинни билмасликда айблаган телебошловчи Ксения Собчак Ўзбекистонга ташриф буюришди. Ҳозирда телебошловчи Самарқанд кўчаларида кезмоқда. Бу ҳақда у ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.

Собчак Самарқанддаги жаҳонга машҳур ва Ўрта Осиё меъморчилигининг ноёб ёдгорлиги бўлган Гўри Амир мақбарасини бориб кўрган.  Россиялик телебошловчи Ўзбекистонга нима мақсадда келганини маълум қилганича йўқ. 

2017-йилда россиялик мухолифатчи Алексей Навальний "Дождь" телеканалида Ксения Собчак билан суҳбатида ўзбекистонликлар Пушкинни танимасликларини иддао қилган эди.

Ўзбекистонликлар эса ўз навбатида уларнинг “Ўзбекистонда ҳеч ким Пушкинни танимайди”, деган сўзларига муносиб равишда жавоб қайтаришган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!