"ПСЖ" тарихида учинчи бор "Барселона"ни ЕЧЛдан чиқариб юборди

"ПСЖ" тарихида учинчи бор "Барселона"ни ЕЧЛдан чиқариб юборди

"Барселона" учинчи марта "ПСЖ" томонидан Чемпионлар лигасидан чиқариб юборилди.

Бугун Хави шогирдлари турнирнинг 1/4 финал босқичида ўз майдонида парижликларга жавоб ўйинида мағлуб бўлди (1:4, умумий 4:6).

Ҳеч бир жамоа каталонияликларни Чемпионлар лигасидан "ПСЖ"дан кўпроқ чиқариб юбормаган - 3 марта. Бугунги натижадан ташқари, “Барса” парижликлар томонидан 1994/95 йилги мавсумнинг чорак финалида, шунингдек, 2020/21 йилги мавсумнинг ҳам 1/8 финалида мағлуб этилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!