«ПСЖ» Эрлинг Холанд учун 200 миллион евро тўлашга тайёр

«ПСЖ» Эрлинг Холанд учун 200 миллион евро тўлашга тайёр

«Реал» ва «ПСЖ» «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холандга даъвогарлик қилмоқда.

«ПСЖ» Холанд учун 200 миллион евро тўлашга тайёр. Бу Лионел Месси, Серхио Рамос ва Неймарнинг клубидаги келажагига таъсир қилиши мумкин.

"Реал Мадрид" парижликлар ҳужумчиси Килиан Мбаппени қўлга киритиш режаси устида ишлашда давом этмоқда, бироқ параллел равишда улар Холанд тимсолидаги муқобил вариант ҳақида ўйлашмоқда.

Аввалроқ, «Манчестер Сити» ҳужумчисининг 200 миллион евролик товон пули 2024 йилда эмас, 2025 йилнинг ёзида фаоллашиши маълум бўлганди. Бу бўлажак бош мураббий Хосеп Гвардиолага боғлиқ эди. У шартномасини узайтирди, шунинг учун Эрлингни озод қилиш банди 2025 йилда кучга киради.
22 ёшли ҳужумчи жорий мавсум “Сити” сафида барча турнирларда 36 ўйинда 39 та гол урди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!