Президентга Тошкент аеропортини реконструкция қилиш лойиҳаси тақдим этилди

Президентга Тошкент аеропортини реконструкция қилиш лойиҳаси тақдим этилди

Президент Шавкат Мирзиёев транспорт ва қурилиш лойиҳалари тақдимоти билан танишди.

Сўнгги йилларда Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аеропорти модернизация қилиниб, йўловчилар учун шароитлар яхшиланмоқда. Хизмат турлари, рўйхатдан ўтказиш ва самолётга чиқиш йўлаклари кўпайтирилди. Умуман, уч йиллик реконструкция ишлари натижасида пойтахт аеропортининг жўнаб кетиш терминали майдони 56 минг квадрат метрдан 80 минг квадрат метргача кенгайди.

Ҳозирги кунда аеропортдаги учиб кетиш терминали реконструкция ишлари давом этмоқда. Ишлар уч босқичда амалга оширилиб, рўйхатдан ўтказиш, божхона назорати ва хавфсизлик имкониятлари кенгайтирилади. Натижада йўловчиларга хизмат кўрсатиш қуввати соатига 1200 йўловчидан 2400 нафарга етади.

Шунингдек, Тошкент халқаро аеропортида янги карго терминалини қуриш режалаштирилган. Бунинг натижасида юкларга хизмат кўрсатиш қуввати 300 тоннага етади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!