Президент: “Темир интизом” ҳаммамиз учун энг биринчи масала бўлиб қолиши керак!

Президент: “Темир интизом” ҳаммамиз учун энг биринчи масала бўлиб қолиши керак!

Президент Шавкат Мирзиёев хорижда меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқароларига муносиб шарт-шароитлар яратиш ва улар билан тизимли ишлаш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказмоқда. Тадбир аввалида бугун мамлакатимизда пандемия билан боғлиқ вазият таҳлил қилинди.

Охирги 5 кунда тузалиб чиққанлар улуши 77 фоиздан 87 фоизга ошгани, даволанаётганлар сони 7 минг нафардан 4 мингтага тушгани, бунинг ортида шифокорларимизнинг машаққатли меҳнати ётгани таъкидланди.

Яқин кунларда Россиядан қирққа яқин, Хитойдан ўн нафар юқори малакали мутахассислар етиб келгани, уларни ҳудудларга тақсимлаб, жойларда беморларни энг самарали усуллар билан даволаш ва маҳаллий шифокорларни ҳам ўргатиш ишлари ташкил қилиниши таъкидланди.

Халқимиз ортиқча қийналмаслиги учун, фуқароларимизнинг мурожаатларидан келиб чиқиб карантин талаблари юмшатилгани, лекин энди аҳоли жамоат жойларида кўпроқ бўлиши сабабли COVID-19 тарқалиши хавфи сезиларли даражада ошиши ҳам эслатиб ўтилди.

“Темир интизом” ҳаммамиз учун энг биринчи масала бўлиб қолиши керак. Корхоналар, ташкилотлар, қишлоқ хўжалиги соҳаси ва қурилиш майдонлари, транспорт ва жамоат жойларида ҳам ушбу талабларга қатъий амал қилиш зарур, – дея таъкидлади давлат рахбари.
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!